Специальные возможности
20:31:52  (GMT+0500) 23:06:2025  

Вакансии

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Марказий аппаратидаги қуйидаги лавозимларга ишга қабул қилиш бўйича

ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ

1. Атроф-муҳит ифлосланишини мувофиқлаштириш ва мониторинги бошқармаси бош мутахассис;

2. Сув, ер ресурслари ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш бошқармаси бош мутахассис;

3. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси бошлиғи ва унинг ўринбосари;

4. Ҳудудий инспекциялар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича бўлим бошлиғи, икки нафар бош мутахассис ва икки нафар етакчи мутахассис;

5. Маъмурий амалиёт ва ходимларни баҳолаш бўлими бошлиғи, бош мутахассис ва етакчи мутахассис;

6. Жамоатчилик билан алоқалар ва ОАВ бўлими бошлиғи;

7. Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар масалалари бошқармаси бошлиғи;

8. Давлат кадастрини юритиш ҳамда ўсимликлар ва ҳайвонот дунёси объектлари мониторинги бўлими бошлиғи, бош ва етакчи мутахассис;

9. Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи, бош ва етакчи мутахассис;

10. Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи, бош ва етакчи мутахассис;

11. Муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар бўлими бошлиғи, бош ва етакчи мутахассис;

12. Давлат хизматларини ривожлантириш бўлими бошлиғи ва бош мутахассис;

13. Умумий ахборот-таҳлил бошқармаси бош мутахассис;

14. Ижро интизомини назорат қилиш ва ҳужжат айланиши бўлими бош ва етакчи мутахассис;

15. Юридик бўлим бошлиғи ва етакчи юрисконсульт;

16.Кадрлар бўлими бош мутахассис;

17. Биринчи бўлими бош мутахассис;

18. Молия бошқармаси бошлиғи ўринбосари ва бош мутахассис;

19. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағларини бошқариш бўлими бош мутахассис;

20. Халқаро ҳамкорлик ва лойиҳалар бўлими икки нафар бош мутахассис ва етакчи мутахассис;

21. Ишлар бошқармаси бошлиғи ва бош мутахассис.

Лавозимларга талабгорлар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

- олий маълумот (соҳа мутахассислиги ва лавозимга қўйилган мутахассислик бўйича);

- давлат тилини мукаммал билиш (рус ёки бошқа чет тилларини яхши билиш устунлик беради);

-ахборот-коммуникация технологиялари ва компьютер билан ишлаш кўникмасига эга бўлиш;

- мутахассислик бўйича 3 йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига эга бўлиши устунлик беради;

- юклатилган вазифаларни бажара олиш, соҳага доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни моҳиятини ва қўллаш амалиятини чуқур таҳлил қилиш;

- расмий ҳужжатлар билан ишлаш;

- ташаббускорлик, ташкилотчилик қобилияти, мантиқий фикрлаш, жамоа билан, шунингдек танг вазиятларда ишлай билиш маҳорати.

Ойлик иш ҳақидан ташқари ижтимоий ҳимоялашга қаратилган қуйидаги чоралар ва тўловлар таъминланади:

  • ойлик лавозим маоши ходимнинг малакасидан, ташаббускорлигидан келиб чиқиб устама ҳақлар билан - 8,0 млн.сўмгача (мукофот, моддий ёрдам ва компенсация тўловларидан ташқари);
  • ҳар чорак якунлари бўйича ойлик лавозим маошининг 1 бараваригача миқдорда мукофот пули;
  • байрам саналарида ойлик лавозим маошининг 2 бараваригача миқдорида мукофот пули;
  • кўп йиллик хизматлари учун иш стажидан келиб чиқиб, ойлик лавозим маошига нисбатан 10 фоиздан - 100 фоизгача устама ҳақ;
  • ҳар ойда йўл транспортига энг кам иш ҳақининг 3 бараваригача миқдорда компенсация тўловлари;
  • ҳар ойда тушлик овқатланиш харажатларига энг кам иш ҳақининг
    4 бараваригача миқдорда компенсация тўловлари;
  • қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш учун бир йилда бир маротаба, энг кам иш ҳақининг 15 бараваригача миқдорида моддий ёрдам пуллари;
  • ходимнинг иш натижаларидан келиб чиқиб, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа мукофотлаш, моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш тўловлари тўлаб берилади;
  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
    18 сентябрдаги 737-сонли Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тизими ходимларининг формали кийими ва фарқлаш белгилари намуналарини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига асосан формали кийим-бош билан таъминланади;

            Бундан ташқари:

илғор хорижий тажрибани ўрганиш мақсадида чет элларга хизмат сафарлари ва малака оширишлар.

                  Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар ўз шахсий варақасини kadr@uznature.uz электрон почтасига юборишлари лозим.   

           Юборилаёган маълумотномада номзоднинг яшаш манзили ва телефон рақамлари тўғрисидаги ҳамда қайси иш ўрнига ҳужжат топшириш истаги ҳақидаги маълумотлар ҳам экс эттирилиши керак.

                  Номзоднинг ҳужжатлари қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади:

                  Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Тўйтепа 2а-уй. Мурожаат учун телефонлар: (371) 207-07-70 (1021#), (371) 207-07-70 (3030#).

- компьютер саводхонлиги Microsoft Office дастурлари, Excel, Word, Power Pointдан тўлиқ фойдалана олиш;